Жўрабеков "Сўғдиёна"дан кетди

  • Mr.NoBoDy 22.11.2022 21:50
  • 972
  • 30

Шаҳбоз Жўрабеков инстаграмдаги саҳифаси орқали Жиззах клубига ташаккур айтиб, жамоани тарк этганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда унинг "Навбаҳор" билан 2 йиллик шартнома имзолагани айтилмоқда. Сайтимиз журналисти Фахриддин Рўзиев бу борада футболчининг ўзидан изоҳ сўради. 

"Ҳозирча барчаси миш-миш. Ҳеч қайси клуб билан битим имзолаганим йўқ", — дейди 25 ёшли ҳимоячи.

Маълумот учун, Шаҳбоз Жўрабеков ортда қолган мавсумда "Сўғдиёна" шарафини 36 учрашувда ҳимоя қилди. У ўз номига 4 гол, 5та голли узатма ёздириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар