Промес "Аякс" билан шартнома имзолади

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 13:21
  • 1163
  • 30

"Севилья" футболчиси Квинси Промес "Аякс"га ўтди деб хабар бермоқда De Telegraaph мухбири Майк Вервей.

Амстердамликлар 27 ёшли голландиялик футболчи билан шартнома имзолади.

Промес якунланган мавсум Испания чемпионатида 33та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 3та ассистга эришган. У яқинда Голландия терма жамоаси билан Миллатлар Лигаси финалчисига айланди.

Футболчи олдинроқ "Спартак" шарафини ҳимоя қилган. У "қизил-оқлар" сафида 135та ўйин ўтказиб, 66та гол ва 34та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар