Жаҳон чемпиони "Атлетико"ни тарк этмайди

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 14:00
  • 1230
  • 30

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемарнинг айтишича у ёзда жамоани тарк этмайди.

Ўтган йил Мадрид клуби франциялик футболчига 72 миллион евро тўлаган эди.

- Мен "Атлетико"даман ва келаси мавсум ҳам шу ерда бўламан, - дейди Лемар. Мен ҳали ҳам давом этмоқчиман. Мен буни янги мавсумда қилишни истайман ва янада яхши бўлишга ҳаракат қиламан.

23 ёшли Лемар "Кан" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2015 йилда Монако сафига бориб қўшилди ва у ерда 3 йил тўп сурди. 2018 йилда эса "Атлетико" жаҳон чемпионини сотиб олди.

Лемар 2016 йилдан бери Франция терма жамоасида ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар