Дани Алвес: "Бразилия ҳар доим Жаҳон чемпионати фаворити бўлиб келган"

  • Mr.NoBoDy 24.11.2022 18:25
  • 291
  • 30

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес ЖЧ-2022да миллий терма жамоадан нималарни кутаётгани ҳақида гапирди.

"Бразилия анъанавий ва тарихий жиҳатдан ҳар доим Жаҳон чемпионати фаворити бўлиб келган. Биз сўнгги йилларда муваффақиятсизликларга дуч келдик, аммо ҳозир биз жуда кучли жамоани яратдик", – деди 39 ёшли футболчи.

2022 йилги Жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтмоқда ва 18 декабргача давом этади. Бразилия "G" гуруҳида Сербия, Швейцария ва Камерунга қарши ўйнайди.

Бразилияликлар ЖЧ-2022даги илк ўйинини бугун сербияликларга қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар