ads


Ниҳоят Ван-Биссака МЮда тиббий кўрикдан ўтади

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 15:21
  • 605
  • 30

"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.

ads

"Қизиллар" Ван-Биссака учун келаси ҳафтада тиббий кўрикни белгилашди. Хабарларга кўра, "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ўйинчига 50 миллион фунтдан кўп тўлайди.

21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси якунланган мавсум АПЛда 35та ўйин ўтказди.

Англиялик футболчи "Кристал Пэлас" академиясига 2008 йилда келган. Орадан ўн йил ўтиб эса клубнинг асосий жамоасида ҳаракат қилиб келмоқда.

Аарон 2015 йилда Конго ДР нинг 20 ёшгача бўлган жамоасида ўйин ўтказган. Ўтган йилдан эътиборан Англиянинг U-20 ва U-21 терма жамоасида ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар