Неймар клубга қайтиш учун мухлислар олдида кечирим сўрамоқчи

  • Mr.NoBoDy 24.06.2019 18:00
  • 1081
  • 30

Бразилиялик форвард Неймар ёзда "Барселона"га қайтиш учун максимум ҳаракат қилмоқчи.

Футболчи ПСЖдан "Барселона"га ўтиш мақсадида жамоатчилик олдида собиқ клубидан узр сўрамоқчи.

Неймар якунланган мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 13та ассистга эришган.

Футболчи "Сантос" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Неймар айнан 2009 йилдан 2013 йилгача "Сантос"да тўп сурганидан сўнг "Барселона" уни сотиб олган эди. Форвард 2017 йилдан ПСЖга рекорд (222 млн евро) маблағ эвазига кўчиб ўтган эди.

У 2010 йилдан бери Бразилия терма жамоаси футболчиси саналади.

Ўхшаш янгиликлар