Жанубий кореялик форвард бир нечта рекорд ўрнатди

  • Mr.NoBoDy 28.11.2022 21:50
  • 699
  • 30

Жаҳон чемпионати доирасида Ганага қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Гуе-Сонг Чо дубль қайд этди.

Биринчидан, Гуе-Сонг Чо Жанубий Корея терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатида биттадан ортиқ гол урган биринчи футболчи бўлди.

Иккинчидан, Гуе-Сонг Чо жаҳон чемпионатининг битта ўйинида боши билан иккита гол урган тарихдаги биринчи осиёлик футболчига айланди.

Бироқ унинг қисқа вақт ичида киритган икки голи ҳам жамоасига ёрдам бермади. Учрашув 3:2 ҳисобида ганаликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўхшаш янгиликлар