ЖЧ-2022. Уэльс - Англия (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 30.11.2022 00:25
  • 414
  • 30

Жаҳон чемпионати "B" гуруҳи учинчи туридан ўрин олган Британия дербиси ўйини воқеаларини шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ





18. Тўп ҳаволатиб ўнгроқдаги Магуайрга узатилди, аммо у тўпни боши билан жамоадошига ташлай олмади ва хавф бартараф этилди.

17. Уэльс терма жамоаси вакиллари ўз жарима майдончаси олдида қоида бузишди. Кейн йиқитилди. Дарвозагача масофа тахминан 24 метр.

14. Фоден тахминан 20 метр узоқликдан Уэльс дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ тўп дарвоза устун ёнидан ўтиб кетди.

12. Инглизлар бу баҳсда дуранг қайд этишса ҳам кейинги босқичга йўл олишади, аммо биринчи ўрин нақд бўлиши аниқ эмас, чунки иккинчи жуфтликдаги баҳсда Эрон ғалабага эришса 6 очко билан гуруҳ плешқадамига айланиб олади.

6. Илк 5 дақиқада тўпни назорат қилиш бўйича устунлик кутилганидек Англияда бўлди, бироқ инглизлар узатмаларда хатоларга йўл қўйишмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Уэльс – Англия

« Ахмед бин Али стадиони»

Уэльс – Уорд, Уильямс, Родон, Мифем, Дэвис, Ампаду, Рэмзи, Аллен, Бэйл, Мур, Джеймс.

Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз, Шоу, Хендерсон, Райс, Беллингем, Фоден, Кейн, Рэшфорд

Ўхшаш янгиликлар