ЖЧ-2022. Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади

  • Mr.NoBoDy 30.11.2022 02:00
  • 279
  • 30

Жаҳон чемпионати "B" гуруҳи учинчи туридан ўрин олган Британия дербиси кунига етди.

Уэльс – Англия 0:3

"Ахмед бин Али"

Голлар: Рэшфорд 50, Фоден 52, Рэшфорд 68.

Уэльс – Уорд, Уильямс, Родон, Мифем, Дэвис, Робертс, Ампаду, Рэмзи, Аллен, Бэйл, Мур, Джеймс.

Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз, Шоу, Хендерсон, Райс, Беллингем, Фоден, Кейн, Рэшфорд.

Огоҳлантиришлар: Джеймс (29).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

77. Уэльс гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашга яқин турибди. Англия эса биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқади ва Сенегал билан тўқнаш келади.

68. ГООООООЛ! ЯНА РЭШФОРД! Маркус ўнг қанот орқали рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва чап оёғи билан кучли зарба берди. Тўп дарвозабонниг оёқлари остидан ўтиб, голга айланди. 3:0.

56. МАГУАЙР! Харри рақиб зарбасини қайтараман деб тўпга боши билан тегди. Натижада тўп дарвозага янада хавфлироқ йўналиш ила йўл олди. Бироқ Пикфорд хавфни бартараф этди, тўпни эгаллаб олди.

52. ГОООООЛ! 2:0! Харри Кейн рақибнинг хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди ва тезда уни Фоденга узатди. Фил эса бўш дарвозани ишғол қилди.

50. ЗАРБААА, ГООООООООЛЛЛЛЛ! РЭШФОООРД! Маркус ўзининг ўта кучли зарбаси билан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди.

49. Фоден Англия учун рақиб жарима майдончаси ёнидан стандарт ишлаб берди.

46. Иккинчи тайм бошланди. Бэйл захирага олинди.

ТАНАФФУС!

45+3. Бурчакдан узатилган тўпни Стоунс дарвозага йўллади, аммо посбон тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

39. Рэшфорд тўпга "қайчи" услубида зарба беришга уринди, аммо ўхшамади.

38. Ажойиб узатмалар, паслар кетма-кетлигидан сўнг Фоден зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

36. Уэльсда мажбурий ўзгариш: Рэшфорднинг зарбасидан сўнг тўпни боши билан қайтарган Неко Уильямс ўрнига Коннор Робертс майдонга тушди.

31. Харри Магуайр ҳужумга ўтди, аммо у узатган тўп ҳеч кимга тегмай қарама-қарши бурчакка қараб кетди.

25. Рэшфорд Саутгейтнинг хафсаласини пир қилмоқда, чунки у кўплаб "брак" ҳаракатлар амалга ошириб, вазиятлардан фойдалана олмаяпти.

18. Тўп ҳаволатиб ўнгроқдаги Магуайрга узатилди, аммо у тўпни боши билан жамоадошига ташлай олмади ва хавф бартараф этилди.

17. Уэльс терма жамоаси вакиллари ўз жарима майдончаси олдида қоида бузишди. Кейн йиқитилди. Дарвозагача масофа тахминан 24 метр.

14. Фоден тахминан 20 метр узоқликдан Уэльс дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ тўп дарвоза устун ёнидан ўтиб кетди.

12. Инглизлар бу баҳсда дуранг қайд этишса ҳам кейинги босқичга йўл олишади, аммо биринчи ўрин нақд бўлиши аниқ эмас, чунки иккинчи жуфтликдаги баҳсда Эрон ғалабага эришса 6 очко билан гуруҳ плешқадамига айланиб олади.

6. Илк 5 дақиқада тўпни назорат қилиш бўйича устунлик кутилганидек Англияда бўлди, бироқ инглизлар узатмаларда хатоларга йўл қўйишмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Уэльс – Англия

« Ахмед бин Али стадиони»

Уэльс – Уорд, Уильямс, Родон, Мифем, Дэвис, Ампаду, Рэмзи, Аллен, Бэйл, Мур, Джеймс.

Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз, Шоу, Хендерсон, Райс, Беллингем, Фоден, Кейн, Рэшфорд

Ўхшаш янгиликлар