Ниҳоят ЖЧда жарима зарбасидан гол киритилди

  • Mr.NoBoDy 30.11.2022 02:22
  • 111
  • 30

Маркус Рэшфорд ЖЧ-2022да жарима зарбасини тўғридан-тўғри аниқ амалга оширди.

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Уэльс билан ўйинда (3:0) 50-дақиқада ҳисобни очди.

25 ёшли инглиз дарвозабон бурчагига кучли зарба йўллади ва Уэльс аъзоси, "Лестер" дарвозабони Денни Уорд тўпни қайтара олмади.

Бу Қатардаги жаҳон чемпионатида жарима зарбасидан киритилган биринчи гол. Бельгия - Марокаш (0:2) учрашувида ярим ҳимоячи Абделҳамид Собири жарима зарбасидан гол урди. Бироқ гол тўпга тегиб ўтган ҳимоячи Ромаин Саисса ҳисобига ёзилди.

68-дақиқада Маркус иккинчи марта дарвозабоннинг оёқлари орасидан гол урди.

Эндиликда Рэшфорднинг турнирда учта голи бор – у тўпурарлар рўйхатида Коди Гакпо (Нидерландия), Килиан Мбаппе (Франция) ва Эннер Валенсия (Эквадор)га етиб олди.

Ўхшаш янгиликлар