ЖЧ-2022. Аргентина Польшани мағлуб этди ва биринчи ўрин билан плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 01.12.2022 02:00
  • 117
  • 30

Польша ҳамда Аргентина ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйини якунига етди.

Польша – Аргентина 0:2

"Stadium 974"

Голлар: 0:1 – 46 Мак Аллистер, 0:2 – 67 Альварес.

Польша – Шченсны, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски (Енджейчик, 72), Зелиньски, Франковски (Каминьски, 46), Крыховяк (Пентек, 83), Белик (Шиманьски, 62), Левандовски, Свидерски (Скурась, 46).

Аргентина – Мартинес, Молина, Отаменди, Ромеро, Акунья (Тальяфико, 59), Де Пауль, Мак Аллистер (Альмада, 84), Фернандес (Песселья, 79), Ди Мария (Паредес, 59), Месси, Альварес (Мартинес, 79).

Огоҳлантиришлар: Акунья (49), Крыховяк (78).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. НИКОЛАААС! Тальяфико ўз голи билан ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб, 15 км узоқликдаги стадионда ўйнаётган Мексикани кейинги босқичга олиб чиқарди, аммо ҳимоячилар дарвозабон устидан ташланган тўпни қайтаришди.

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

85. Лаутаро Мартинес Шесни билан бирга бир чиқди, аммо аниқ зарба бера олмади. Агар ҳозир гол содир бўлганида Мексика иккинчи ўринга чиқиб оларди.

84. Айни дамда жадвалга назар ташлайдиган бўлсак Польша ва Мексикада очколар сони бир хил (4). Тўплар нисбати ҳам бир хил (2-2га 2-2). Айни дамда сариқ карточкалар сони камлиги туфайли Польша иккинчи ўринда.

77. Польшанинг тезкор қарши ҳужуми тезда бартараф этилди.

73. Хулиаааан! Альварес Аргентинанинг учинчи голини уриши мумкин эди, аммо тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб, тўрга ташқи томондан тегди.

71. Лионель Месси қулай вазиятдан тўпни дарвозага жойлай олмади. Шесни алданмади.

67. ГОООООООЛ! ХУЛИААААААН! 2:0! "Сити" ҳужумчисидан ажойиб гол! Энцо Фернандес тўпни рақиб жарима майдончаси ичидаги Альваресга узатди, дарвозага тескари турган Хулиан бир ўгирилиб "тўққизликка" тўпни тиқиб юборди.

64. Лео Месси бир неча польшаликни алдаб ўтди ва чап оёғи билан тўпга зарба берди, бироқ рақиб жамоа ҳимоячиси тўпга оёғини қўйиб қолишга улгурди.

61. Месси чап қанотга ажойиб пас берди, Тальяфиконинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини Мак Алистер дарвозага бурди, бироқ Шеснидан навбатдаги сейвни кўрдик.

53. Лео тўп билан рақиб жарима майдончасигача кириб борди, аммо зарбага келганда омад ундан юз ўгирди.

51. Аргентина шу ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолса гуруҳ босқичини 1-ўрин билан якунлайди. Мексика ҳам ғалаба қозоняпти, аммо улар 3та тўп фарқи билан зафар қучишлари лозим, шундагина мексикаликлар Польшадан ўтиб кета олишади.

46. ГООООЛ! АРГЕНТИНА ҲИСОБНИ ОЧДИ! Молина қанотдан тўпни узатди, Мак Алистер эса ўнг оёғи билан тўпни дарвозага жойлади, бироқ йўл йўлакай тўп рикошетга учраганини ҳам айтиш лозим.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ди Мария ҳаммасини ўзи ҳал қилишга уринди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўпни "клубдоши" Шесни эгаллаб олди.

43. ХУЛИААААН! Альвареснинг зарбасини Шесни қайтарди, қайтган тўпга Паул зарба берди, бироқ жуда кучсиз чиқди. Войцех тўпни ушлаб олди.

39. СЕЙВ! ШЕСНИ ТЎПНИ ҚАЙТАРДИ, Лео тепган бучакни топди.

38. ПЕНАЛЬТИ! Аргентина пенальти тепади!

37. ВАР ишга тушди. Мессига нисбатан қоида бузилган бўлиши мумкин. Месси тўпга боши билан зарба берганидан сўнг Шеснининг қўли Леонинг юзига теккан. Ҳакам махсус экранда вазиятни томоша қиляпти.

36. ХУЛИААААН! Альварес дарвозабон билан деярли бирга-бир чиди, аммо вазият у учун бироз ноқулай бўлди. Шунга қарамай у аниқ зарба йўллади, бироқ Шесни тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

33. ДИ МАРИЯ! Анхель бурчакдан узатган тўп зарбага айланиб кетди, Шесни бир амаллаб тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

31. Акуньянинг жарима майдончаси ичига пастлатиб узатган тўпини қайтаришди.

29. АКУНЬЯ! Акуньянинг кучли зарбасидан сўнг тўп Польша дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

23. Ди Мария чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, бироқ фақат бучак тўпи ишлаб олишга муваффақ бўлди.

19. Месси тўпни қарама-қарши бурчакдаги Акуньяга узатди, аммо ярим ҳимоячи тўпни боши билан дарвозабонга ташлаб берди. Шошиб қолди шекилли.

15. Энцонинг Хулиан Альваресга узатган тўпи бироз ноаниқ бўлди, акс холда "Сити" ҳужумчиси рақиб посбони билан бирга бир чиқарди.

13. Ҳозирча катта бўлмасада устунлик Аргентина томонида. 

10. Мессининг ўткир нуқтадан берган зарбасини Шесни қайтарди.

9. Дастлабки 9 дақиқа ичида Аргентинадан битта аниқ зарба кўрдик, унда Шесни ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.

1. Учрашув бошланди.

Польша: Шенсни – Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски – Зелиньски, Франковски, Крыховяк, Белик, Свидерски – Левандовски.

Аргентина: Мартинес – Молина, Отаменди, Ромеро, Акунья – Ди Мария, Де Пауль, Мак Аллистер, Фернандес – Месси, Альварес.

Ўхшаш янгиликлар