ЖЧ-2022. Польша - Аргентина учрашувининг энг яхшиси аниқланди

  • Mr.NoBoDy 01.12.2022 03:44
  • 429
  • 30

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер Польшага (2:0) қарши ЖЧ-2022 учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўйиндан сўнг унга эсдалик совғаси топширилди.

23 ёшли аргентиналик футболчи 83 дақиқа ҳаракат қилди. 46-дақиқада у ҳисобни очди.

Аргентина терма жамоаси 6 очко жамғариб, биринчи ўриндан ЖЧ-2022 плей-офф босқичига йўл олди. Аргентиналиклар Австралия термаси билан тўқнаш келишади.

Ўхшаш янгиликлар