ads


Торрес: "Реал" Азарга янги даражага чиқиши учун ёрдам беради"

  • Mr.NoBoDy 25.06.2019 20:42
  • 542
  • 30

"Атлетико" ва "Челси"нинг собиқ ҳимоячиси Фернандо Торрес Эден Азарнинг "Реал"га кўчиб ўтгани ҳақида фикр билдирди.

ads

"Ҳар бир ўйинчи "Реал"да ўйнашни хоҳлайди. Чунки, бу клубда тарих яратиш мумкин. Азар — совуққон футболчи. "Реал" унга янги даражага чиқиши учун ёрдам беради. Янада кучлироқ бўлиши учун Азар ўзини руҳлантира оладими, йўқми? Буни билмайман. Лекин, ажойиб шароитларга эга бўлмоқда. "Челси"да бирга ҳаракат қилганимизда, у дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиши яққол кўринганди", — дейди Торрес.


Ўхшаш янгиликлар