Африка Миллатлар Кубоги-2019. Зеедорф шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлади

  • Mr.NoBoDy 26.06.2019 00:42
  • 1136
  • 30

Бир неча дақиқалар олдин, Африка Миллатлар Кубоги-2019 биринчи турида «F» гуруҳидан ўрин олган Камерун ҳамда Гвинея-Бисау терма жамоалари тўқнашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда, камерунликлар рақибларини 2:0 ҳисобида таслим этди. Қайт этиш жоизки, Камерун терма жамоасини голландиялик 43 ёшли мутахассис Кларенс Зеедорф бошқармоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан 01:00да ушбу квартетдаги иккинчи баҳс Гана ҳамда Бенин ўртасида бўлиб ўтади. 


«F» гуруҳи. 1 тур.


Камерун – Гвинея-Бисау 2:0 (0:0, 2:0)

«Исмоилия» стадиони.

Голлар: 1:0 – 66 Банана, 2:0 – 69 Баокен.

Камерун – Онана, Дава, Банана, Ойонго, Нгаде-Нгажуи, Замбо-Ангисса, Сутчин-Жум (Баокен, 67), Бассогог, Манжек, Шупо-Мотинг (Бумаль, 79), Токо-Экамби (НʼЖи, 67).

Гвинея-Бисау – Жонаш, Элизеу Нажак, Рудинилсон, Жуари, Манкони, Силва (Балде, 71), Зезинью, Пикети (Жорже Интима, 75), Пеле, Канде, Менди (Мендес, 81).

Огоҳлантиришлар: Рудинилсон (58), Нгаде-Нгажуи (78), Бумаль (85).

Ўхшаш янгиликлар