Расмий хабар! Эдуардо Бериццо Парагвай терма жамоаси бош мураббийи!

  • Mr.NoBoDy 19.02.2019 17:40
  • 1520
  • 30

Эдуардо Бериццо Парагвай терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Бу ҳақда Парагвай футбол ассоциациясининг матбуот хизмати хабар тарқатди. Келушув шартлари ошкор қилинмади. Расман Бериццо оммага 22 февраль куни таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги мураббий Хуан Карлос Осорио яқинда ўз лавозимини тарк этганди.

Бериццо Парагвай термасини ёзда бўлиб ўтадиган Жанубий Америка кубогига тайёрлайди.Парагвайликлар ўз гуруҳларида Аргентина, КолумбияваҚатар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар