ads


“Атлетико М” Феликс учун 126 млн евро таклиф қилди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 08:21
  • 530
  • 30

“Атлетико” “Бенфика”га каттагина таклиф юборди.

“А Bola” нашри маълумотига кўра, Мадрид клуби “Бенфика”нинг 19 ёшли футболчисига расмий таклиф билан чиққан. “Матрасчилар” Феликс учун 126 млн евро таклиф қилган.

Айни дамда “Бенфика” таклифни кўриб чиқмоқда. Агар клуб трансферга розилик берса, “Бенфика” 120 млн еврога эга бўлади. 6 млн евро эса муддатли тўловни ёпиш харажатларига сарф этилади.

Феликс ўтган мавсум Португалия чемпионатида 26 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар