ads


Расман: "Ливерпуль" 17 ёшли голландиялик футболчининг трансферини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 27.06.2019 15:00
  • 533
  • 30

"ПЕК Зволле" ҳимоячиси Зепп ван ден Берг "Ливерпуль" футболчисига айланди.

ads

17 ёшли футболчи Голландия клуби билан келишиб олгандан сўнг, "қизиллар" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Ван ден Берг якунланган мавсум Голландия чемпионатида 15та ўйинда майдонга тушган.

"Бу шунчаки ажойиб туйғу. Мен учун бу дунёдаги энг катта клуб, бу орзу. Мен ҳаяжондаман. Мен академиядаги ўйинчилар биринчи жамоага ўтаётганликларини кўрдим ва бу ақлга сиғмайди. Албатта, мураббий Юрген Клопп - ажойиб инсон. Бу унинг муваффақиятларидан бири ва менинг бу ерга келишимдаги сабаблардан бири. Бу ер менинг ривожланишим учун энг яхши жой деб ўйлайман ва "Ливерпуль"да кўплаб ўйинлар ўтказаман деб умид қиламан", - дейди голландиялик.

Ўхшаш янгиликлар