ads


Буффон "Ювентус" билан бир йиллик шартнома бўйича келишиб олди

  • Mr.NoBoDy 28.06.2019 17:42
  • 577
  • 30

Дарвозабон Жанлуижи Буффон "Ювентус"га қайтади.

ads

Бу ҳақда журналист Ромео Агрести ўзининг "Twitter" саҳифасида маълум қилди.

41 ёшли посбон Турин клуби билан 1 йиллик келишувга эришди. Унинг маоши 1,5 миллион еврони ташкил этади.

Буффоннинг шартномаси июнь ойи охирида якунлангандан сўнг, "Юве" посбонни текинга қўлга киритади.

Буффон якунланган мавсум 25та ўйинда майдонга тушиб, айнан шунча гол ўтказиб юборди. Олдинроқ, Жанлуижи "Ювентус"да 2011 йилдан 2018 йилгача ҳаракат қилган.

Италиялик посбоннинг хизматларига "Аталанта" ва "Лидс" клублари ҳам қизиқаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар