Африка Миллатлар Кубоги-2019. Марокаш – Кот-дʼИвуар учрашувида ягона гол ўйин масаласини ҳал этди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 00:42
  • 966
  • 30

Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг «D» гуруҳидан ўрин олган иккинчи тур баҳсида Марокаш вакиллари Кот-дʼИвуарга қарши тўқнаҳ келди.

Учрашувнинг 23 дақиқасида Юсуф Эн-Носири томонидан киритилган гол ўйин масаласини ҳал этди ва Марокаш 6 очко тўплаган ҳолда чорак финал масаласини ижобий ҳал этган навбатдаги терма жамоага айланди. Бироздан кейин, Тошкент вақти билан 01:00да ушбу гуруҳдан жой олган ЖАР ва Намибия вакиллари ўртасидаги ўйин ҳам бўлиши кўзда тутилган.


Марокко – Кот-дʼИвуар 1:0 (1:0, 0:0)

«Cairo Military Production Stadium»

Гол: 1:0 – 23 Эн-Носири.

Марокко – Буну, Дирар, Бенатия, Хакими, Зиеш (Буфаль, 75), Эл-Аҳмади, Буссуфа (да Кошта, 90), Бельханда, Амрабат (Мазрауи, 82), Саисс, Эн-Носири.

Кот-дʼИвуар – Гбоуо, Траоре, Орье (Багайоко, 69), Кулибали, Канон, Кессиэ, Диэ, Градель (Корне, 55), Сери (Бони, 63), Пепе, Кожиа.

Огоҳлантиришлар: Кулибали (59), Эл-Аҳмади (69).

Ўхшаш янгиликлар