Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда иродали ғалабага эришди

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 20:00
  • 1062
  • 30

Суперлиганинг 13-турида ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Собирхўжаевнинг пасидан сўнг Бикмаев тепган тўпни мезбонлар посбони қайтарди. 20-дақиқада мезбонлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширишди. Биринчисида Суюнов тўпни қайтарди, иккинчисида Милич зарба бера олмади. 23-дақиқада Машариповнинг кучли зарбасини Абдуллаев қайтарди.

29-дақиқада ўнг қанотдан Мурод Холмуҳаммедовнинг узатган тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллади - 1:0.  

34-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. 

Биринчи тайм тугади.

50-дақиқада Черанинг зарбасига аниқлик етишмади.

78-дақиқада Собирхўжаевнинг оширган пасидан кейин Шоҳруҳ Маҳмудхожиев жарима майдони ичидан гол урди - 1:1. 

90+2-дақиқада Машарипов жарима тўпини амалга оширди, барчадан баланд сакраган Маҳмудхожиев боши билан гол урди - 1:2.



18:00 - ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР - 1:2
Ҳакамлар
: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Артём Арутюнов
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 29, - 1:0 (Мурод Холмуҳаммедов). Шоҳруҳ Маҳмудхожиев 78, - 1:1 (Сардор Собирхўжаев). Шоҳруҳ Маҳмухожиев 90+3, - 1:2.

"Қўқон-1912": Исломжон Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов (Жавоҳир Эсонқулов, 70), Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Жасур Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Беҳруз Саъдиллоев, 81), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
Захира: Сарвар Каримов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Темур Ҳакимов, Авазхон Маматхўжаев, Тимур Усмонов

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов, 75) (Владимир Козак, 86), Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 72)
Захира: Санжар Қувватов, Жаҳонгир Аҳмадов, Руслан Розиев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Собит Синдаров, Марко Симич

Огоҳлантиришлар: Драган Черан 41, Марко Милич 55, Жасур Ҳасанов 62, Жалолиддин Машарипов 65,



Ўхшаш янгиликлар