ads


Денисовнинг янги жамоаси бугуннинг ўзида уч футболчи билан шартнома имзолади

  • Mr.NoBoDy 29.06.2019 23:42
  • 529
  • 30

"Рубин" клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Қозонликлар "Оренбург"да ҳаракат қилган босниялик ҳимоячи Сильвие Бегич (РПЛ якунланган мавсумида – 23 ўйин, 2 гол) ва россиялик хавбек Алексей Сутормин (29 ўйин, 8 гол, 2 пас) ҳамда грузиялик Зурико Давиташвили билан келишувга эришди. 

Аввалроқ, "Рубин" дарвозабонлар –  Тимур Акмурзин,  Алексей Городовой,  Юрий Дюпин; ҳимоячилар – Олег Данченко, Виталий Денисов; ярим ҳимоячилар – Алексей Сутормин, Камиль Закировлар билан шартнома имзолаганди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсуми 12 июль куни бошланади. Рубинликлар эса илк турни 15 июл санасида Москванинг "Локомотив" клубига қарши сафарда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар