Муҳсин Муҳаммадиев: "Олти" очколик ўйинда ғалаба қозондик"

  • Mr.NoBoDy 30.06.2019 16:21
  • 1328
  • 30

Кеча бўлиб ўтган Суперлига 13-тур доирасидаги "Бухоро" - "Андижон" баҳсида майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ўйиндан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиевнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

"Бугунги ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман, бу оддий ўйин эмасди, балки "олти" очколик баҳс эди. Яна бир эътиборли жиҳат, рақиб турнир жадвалида биз билан ёнма-ён эди, бу эса ҳар қандай жамоага кучли "мотивация" беради. Йигитларимиз шижоат билан ўйнаб ғалабани нақд қилишгани ёқимли. Ушбу ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз". 

"Бухоро" ПФК матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар