ads


Расман: ПСЖ футболчиси "Ювентус" сафига қўшилиш учун Туринга учиб келди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 01:21
  • 529
  • 30

"Ювентус" ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ПСЖ ярим ҳимоячи Адриен Рабионинг жамоага қўшилиш учун Туринга учиб келганини хабар қилди.

Аввалроқ, 24 ёшли хавбекнинг бугун тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида маълум қилгандик. 

Барчаси ижобий якунланадиган бўлса, Рабио "Юве" билан тўрт йиллик шартномага имзо чекади. Унга шунингдек, "Барселона", "Бавария", "Тоттенхэм"  каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирганди. 

Алоҳида айтиш керакки, "Ювентус" франциялик футболчини текинга қўлга киритмоқда. Рабио парижликлар билан шартномасини узайтирмагани сабаб, 1 июль куни эркин агентга айланди. 

Ўхшаш янгиликлар