“Рома” Шомуродовни қанчага баҳолаётгани маълум. Клуб уни бошқа футболчига алмаштиришга ҳам тайёр

  • Mr.NoBoDy 25.01.2023 08:25
  • 4068
  • 30

“Рома” ҳужумчи Элдор Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага қўйиб юбормоқчи эмас.

“Бўрилар” 27 ёшли форварднинг трансфери учун 13-14 млн евро хоҳлашмоқда. Унинг Transfermarkt бўйича нархи эса 7 млн еврони ташкил қилади. Шунингдек, римликлар Элдорни бошқа жамоа футболчисига алмаштиришга ҳам рози.

Ўзбекистон МТЖ сардори “Рома”да қаторасига 6 расмий ўйиндан бери майдонга туширилмаяпти. Аввалроқ, унга “Торино” жиддий қизиқаётганди. Аммо туринликлар футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага олмоқчи ва бу “бўрилар”ни қаноатлантирмайди.

Олдинроқ, Шомуродовга "Кремонезе", "Специя", "Лилль", "Вальядолид" ҳамда “Байер” ҳам қизиқаётганди.

Ўхшаш янгиликлар