"Интер" МЮга яна бир таклиф юбормоқчи

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 20:42
  • 1090
  • 30

"Интер" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукакуни трансфер қилиш учун яна бир бор уриниб кўради.

"Daily Express" хабарига кўра, томонларнинг яна бир музокаралари яқин кунларда бошланади. Милан жамоаси эса футболчи учун 85 миллион евро таклиф қилади.

Қайд этиш керак, "Интер" Лукаку билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Энди клублар ўртасида келишув бўлса трансфер амалга ошади.

Ўтган мавсумда Лукаку МЮ таркибида 45 ўйинда қатнашиб, 15 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар