ads


Бенитес Хитой клубини бошқаришга розилик берди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 22:42
  • 683
  • 30

"Ньюкасл Юнайтед"нинг собиқ устози Рафаэл Бенитес Хитойнинг "Далян Ифан" клубини бошқаришга рози бўлди, дея хабар қилади Sky Sports.

Манбага кўра, 59 ёшли мутахассиснинг янги жамоа бош мураббийлигидаги таништирув маросими эртага, 2 июль санасида ўтказилади. Хитой суперлигаси вакили бўлган жамоа Бенитесга 13,4 млн. евро миқдоридаги маош таклиф қилган. 

"Далян Ифан" таркибида Марек Гамшик, Янник Карраско, Эммануэл Боатенг, Няша Мушекви каби легионер футболчилар бўлиб, клуб ҳозирда мамлакат чемпионатининг 15 туридан сўнг, 17 очко тўплаган ҳолда жадвалда 10 ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар