ads


Расман: "Ювентус" Франция терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолаганини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 01.07.2019 23:21
  • 550
  • 30

"Ювентус" сайти франциялик футболчи Адриен Рабионинг трансферини расман эълон қилди.

24 ёшли хавбек эркин агент мақомида туринликлар сафига келиб қўшилди.  У аввалги жамоаси ПСЖда 2012-2019 йиллар оралиғида ҳаракат қилганди.

Аввалроқ, ярим ҳимоячининг "Юве"да йилига 7 млн. евро маош олиши, шунингдек, унинг трансфери билан шуғулланган онаси Вероника Рабио эса 10 млн. евро миқдоридаги маблағга эга бўлиш айтилганди. Футболчининг клуб билан шартномаси неча йилга мўлжаллангани эса сир тутилмоқда.Бироқ, айрим манбаларга кўра, томонлар 4 йиллик келишувга эришган.

Шунингдек, бугун июль бошидан эркин агент мақомига ўтган Аарон Рэмзи ҳам "кекса сениора" таркибига қўшилганини маълум этди.   

Ўхшаш янгиликлар