Ўртоқлик учрашуви. "Локомотив" Болгария клуби билан дуранг қайд этди

  • Mr.NoBoDy 31.01.2023 21:25
  • 288
  • 30

"Локомотив" жамоаси Анталия йиғинлари доирасидаги бешинчи назорат ўйинида майдонга тушди.

Болгария вакили "Монтана" ва "Локомотив" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади, 1:1. Дастлаб баҳснинг биринчи бўлимида европаликлар ҳисобни очганди. Таймнинг ўзида Рустам Соиров ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда бир неча бора ҳисоб ўзгариши мумкин эди, футболчилар бир қанча қулай имкониятдан фойдалана олишмади.

"Локомотив" - "Монтана" 1:1

Голлар: Фудил Идрисс (12, 0:1), Рустам Соиров (33, 1:1).

"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Исломжон Қобилов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Маҳди Абдураимов, Шерзоджон Комилов, Орифхўжа Абдухолиқов, Рустам Соиров, Лазизбек Мирзаев, Марат Бикмаев, Али Абдураҳмонов.

Захирадан тушганлар: Рустам Нартаджиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Жумабоев, Жавоҳир Абдуалимов, Маруф Жумаев, Санжар Қодирқулов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Анваржон Алижонов, Шиме Жужул.

"Монтана": Петар Петров, Кристян Валков, Ёрдан Ёрданов, Борислав Дамянов, Димитар Буров, Иван Михов, Стефан Каменов, Фудил Идрисс, Марко Стосески, Димитар Пройчев, Мехди Умари.

Захирадан тушганлар: Филип Эжике, Мартин Сандов, Владимир Айтов, Антон Карачанаков.

Ўхшаш янгиликлар