Бир неча кун олдин йўқолган Швейцария аёллар терма жамоаси аъзосининг жонсиз танаси кўл тубидан топилди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 01:21
  • 1099
  • 30

«Янг Бойз» клуби ҳамда Швейцария аёллар терма жамоаси футболчиси Флориана Исмаили Италиянинг Комо шаҳридаги кўллардан бирида йўқолиб қолганди.

Хабарларга кўра, 24 ёшли Исмаили дугонаси билан моторли қайиқни ижарага олиб, қирғоқдан 700 метр узоқликка сузиб боришган. Яқин дўстининг сўзларига кўра, Флориана сувга шўнғиган ва бошқа қайтиб чиқмаган.

«У мени қўрқитяпти деб ўйлаб, қайиқнинг бошқа томонидан чиқишини кутгандим. Бироқ, бундай бўлмаганидан сўнг, мен бақиришни бошладим. Кейин эса қутқаручиларни ёрдамга чақирдим», – дея қайд этган унинг дугонаси.

Бир неча кунлик жадал қидирув ишларидан сўнг, Исмаилининг жонсиз танаси кўлнинг 204 метрлик чуқурлигидан топилгани маълум бўлди. Бироз вақтдан сўнг, қутқарувчилар уни сувдан олиб чиқишган ва яқин орадаги тиббий бинога олиб бориб, оила-аъзоларига бу ҳақда хабар беришган.

Ўхшаш янгиликлар