Рабио "Ювентус" ва ПСЖнинг фарқини айтди

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 16:21
  • 1078
  • 30

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабио Италия клубини ПСЖдан бир бош устун қўйди.

- "Ювентус" ҳар доим Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйинларига чиқа олган, - дейди Рабио. Шу жиҳатдан клуб ПСЖдан бир поғона баланд туради, шу сабаблар туфайли мен кетишга қарор қилдим. Мен Парижда анча ўйнадим ва шуни айтишим мумкинки, Чемпионлар Лигаси муваффақият тезда келадиган турнир эмас. Ғалаба учун тажриба талаб этилади.

Мен жамоага ёрдам бериш учун энг яхши жиҳатларимни кўрсатишни хоҳлайман ва бизнинг энг асосий мақсадимиз Чемпионлар Лигасидир.

Рабио 2018/19 йилги мавсум ПСЖ сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистга эришган. 24 ёшли франциялик футболчи декабрь ойидан бери клуб билан келишмовчилиги сабаб майдонга тушмаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар