Бу хақда Франциянинг L'Equipe нашри хабар берди. "Шаҳарликлар" Натан учун 40 миллион фунт атрофида тўловни амалга оширишади. "Борнмут" клуби Акени 2 йил аввал ёзда "Челси"дан 22,8 миллион еврога харид қилганди.
Аке "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади. 24 ёшли ҳимоячи 2012 йилдан бери АПЛнинг 117 ўйинида қатнашди. Голландиялик футболчи терма жамоа сафида 10 та ўйин ўтказди ва 1 та гол урди.