ads


Бердиев: " Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди"

  • Mr.NoBoDy 03.07.2019 22:42
  • 516
  • 30

Лига Кубоги 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" ўртасидаги баҳсдан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Иккала жамоа асосий таркиб билан ҳаракат қилмаган бўлса ҳам қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлди. Захирада қолиб кетаётган шогирдларим кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишлари учун уларга имконият беришга қарор қилдим. Уларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Фақат биргина пенальти билан боғлиқ бўлган вазиятни инобатга олмаса албатта. 

- Лига кубоги нима учун керак деб ўйлайсиз?

- Ўйин амалиёти учун бу албатта керак. Лекин, зич тақвим ўйинчиларни жисмоний толиқишига олиб келиши мумкин. Тақвимни тузишда мана шу жиҳатни ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун, кўряпмиз аксарият жамоалар ўз режасини бузмаслик учун иккинчи таркибини ўйнатмоқда.

- Сиз ўзиз Про лицензиясига ўқияпсиз. Сизни бошқа жамоаларда кўриш мумкинми, масалан хорижда...

- Айни вақтда "Насаф" жамоасидаги фаолиятим мени қониқтирмоқда ва клубга ёрдам бера олаётганимдан хурсандман. Қачонки, бу ерда ўз ёрдамим керак эмаслигини сезсам, бошқа клубоарга йўл олишим мумкин.

Бошқа футболчилар сотиб олмаслигимиз ҳам мумкин? Ҳа тўғри бу борада чуқур ўйланяпмиз. Ҳозирда агентларнинг иши жуда ҳам сифатсиз. Маза, бемаза ўйинчиларни таклиф қилаверишади. Шунинг учун, клуб раҳбарияти билан яхшилаб ўрганиб, кучайтириш керак бўлган чизиқларга футболчилар олиш эҳтимолимиз бор. Лекин, таваккалчиликка йўл қўймаймиз. 

Азиз Ғаниевни келажаги борасида фикрингиз...

Албатта Азизнинг салоҳияти юқори. У янада ўсади ва бунинг учун кучли чемпионатларга йўл олишини истардим. Шомурордов, Шукуров мисолида буни кўрмоқдамиз. Шунинг учун хорижга кетиши тарафдориман, - дейди Рўзиқул Бердиев.


Ўхшаш янгиликлар