ads


ПСЖ "Боруссия"нинг яна бир футболчисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 11:00
  • 623
  • 30

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Рафаэл Геррейру шу ёзда Францияга қайтиши мумкин.

ПСЖ 25 ёшли ўйинчига 15 миллион евро таклиф қилди. Бу трансфер ўтган йил амалга ошиши керак эди, аммо бу томонларнинг келиша олмаганлиги сабабли якунига етмай қолган эди.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 7та ассистга эришган.

Португалиялик футболчи фаолиятини "Кан"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012 йилда "Лорьян" футболчини ўз сафига қўшиб олган.

Ҳимоячи 2016 йилдан буён Дортмунднинг "Боруссия" клуби, 2014 йилдан эса Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар