"Дерби Каунти" сайти Лэмпарднинг "Челси"га кетганини эълон қилди ва кейинчалик хабарни ўчириб ташлади

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 12:42
  • 826
  • 30

"Дерби Каунти" жамоа бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг "Челси"га ўтганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати расмий сайтда бу ҳақда эълон қилди.

"Фрэнк Лэмпард "Челси"га кетди", - деб ёзилган "Янгиликлар" бўлимида.

Кейинчалик эса бу хабар ўчириб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, англиялик мутахассис "Дерби"ни ўтган йилнинг май ойида қабул қилиб олган эди. "Дерби" Лэмпард қўл остида якунланган мавсум Чемпионшипда 6-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар