Агент: "Буффон АПЛнинг кўплаб жамоаларига рад жавобини берди"

  • Mr.NoBoDy 04.07.2019 23:21
  • 1006
  • 30

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижжи Буффоннинг агенти Сильвано Мартина мижозининг Туринга қайтиши ҳақида гапирди.

"Буффоннинг олдида АПЛнинг бир неча топ-жамоаларидан таклифлар бор эди. Аммо мен бу клубларнинг номини айтмайман, бу менинг иш услубим эмас.

Буффон доимо юраги билан қарор қилган, ҳамёнга эмас. У "Ювентус"ни жуда ҳам яхши кўради. Турин эса унинг уйи ва бу ерда унинг оиласи бор", - деди агент.

Ўхшаш янгиликлар