ads


ЦСКА "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 05.07.2019 17:00
  • 582
  • 30

ЦСКА "Эвертон" форварди Анри Оникуруга қизиқмоқда.

22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумни ижара асосида "Галатасарой"да ўтказди. Футболчи турк клубида 31та ўйинда 14та гол уришга эришган.

Анрининг "Эвертон" билан тузган шартномаси 2022 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Transfermarkt Оникуруни 13 миллион еврога баҳоламоқда. Олдинроқ, "армиячилар" "Марсель" ҳужумчиси Клинтон Нжига 7 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги тўғрисида хабарлар янграганди.

Футболчи 2017 йилдан буён Нигерия терма жамоаси ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар