ads


"Ливерпуль" Себальоснинг "Тоттенхэм"га ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 14:21
  • 565
  • 30

"Ливерпуль" "Реал" ярим ҳимоячиси Даниэль Себальосга қизиқмоқда.

"Қизиллар" 22 ёшли хавбек учун 45 миллион фунт стерлинг тўлашмоқчи.

Футболчига шунингдек Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳам қизиқмоқда. Улар ярим ҳимоячини ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Зинедин Зидан ҳам футболчини қўйиб юборишга тайёр. Аввалроқ футболчининг ижара асосида “Милан”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Себальос якунланган мавсум клубда 34та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3та гол ва 2та ассист бор. Футболчининг "Реал" билан тузган шартномаси 2023 йил ёзда ўз якунига етади. 

Ўйинчининг трансфер нархи ҳозирда 30 миллион еврони ташкил этади.

Футболчи "Реал"га "Бетис" таркибидан келиб қўшилган эди. У 2018 йилдан Испания терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар