Нойер "Бавария"дан кетиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 17:21
  • 1146
  • 30

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер шу ёзда жамоадан кетиши мумкин.

Бу ҳақда футболчининг агенти Томас Крот маълум қилди.

- У Евро-2020 ни ютишни хоҳламоқда ва яна Чемпионлар Лигасида зафар қучишни хоҳлайди. Мануэль муваффақиятли футболчи. Тўрт инглиз клуби жуда ҳам кучли, "Бавария"да эса рақобат ҳам йўқ", - дейди Крот.

Нойер фаолиятини "Шальке 04"да бошлаган ва айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

У Мюнхен клубида 2011 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар