ads


Бугун Владислав Кирьян роппа-роса 40 ёшни қаршиламоқда

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 20:42
  • 506
  • 30

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол соҳаси вакилларини қутлашда давом этамиз.

Бугун, 6 июль куни "Пахтакор" таркибидаги ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой ола билган ярим ҳимоячи Владислав Кирьян ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Фаолиятини Зарафшоннинг "Прогресс" клубида бошлаган Кирьян кейинчалик "Зарафшон", "Қизилқум" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. Айтиб ўтганимиздек, футболчиликдаги юлдузли онлари "Пахтакор" жамоасида ўтди. 2002-2008 йилларда шонли клуб сафида тўп тепди. Бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби бўлди. 

Владислав Кирьянни мухлислар ўнг қанот ҳимоя ва ярим ҳимоясида ўйнаган футболчи сифати билишади. Жуда тезкор ўйинчи ҳужумчиларга қанотдан тўп узатишларни маъромига етказарди. 2009 йилда Кирьян Наманганинг “Навбаҳор” клубига кўчиб ўтди. 2010 йилнинг иккинчи даврасида Тошкентнинг “Локомотив” клубида кўриниш берган футболчи бутсаларини михга илишга қарор қилди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 17 та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлган. Айни пайтда у Россиянинг Белгород вилоятида яшаб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. 

Суратда Владислав Кирьян 14-рақам остида майдонга тушиб келмоқда

Ўхшаш янгиликлар