ads


Россия Суперкубоги-2019. Азмуннинг дубли "Зенит"га ёрдам бермади

  • Mr.NoBoDy 06.07.2019 23:42
  • 504
  • 30

Россия Суперкубогида мамлакат чемпионатининг 2018/19 йилги ғолиби «Зенит» ҳамда Кубок соҳиби «Локомотив» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Баҳсда ҳисоб ўйиннинг бошида «темирйўлчилар» форварди Фёдор Смолов томонидан очилди. Кейин эса эронлик ҳужумчи Сардор Азмун катта саҳнага чиқиб, аввалига, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда, ундан сўнг, иккинчи тайм бошларида гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Ўйин тугашига оз вақт қолганида «Локо» ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук ҳам ўз ҳисобига дубль расмийлаштириб, жамоасига мусобақанинг учинчи титулини олиб келди.


Зенит – Локомотив 2:3 (1:1, 1:2)

«ВТБ-Арена»

Голлар: 0:1 – 6 Смолов, 1:1 – 45 Азмун, 2:1 – 52 Азмун, 2:2 – 78 Миранчук, 2:3 – 81 Миранчук.

Зенит – Лунев, Ракицкий, Иванович, Смольников, Жирков, Оздоев, Нобоа (Ерохин, 46), Ригони (Мак, 86), Дзюба, Азмун (Джорджевич, 77), Дриусси.

Локомотив – Гильерме, Серкейра, Живоглядов (Идову, 84), Чорлука, Рыбус, Миранчук, Баринов, Крыховяк, Миранчук, Жемалетдинов (Эдер, 67), Смолов (Коломейцев, 90).

Огоҳлантиришлар: Живоглядов (19), Смольников (51), Оздоев (68).

Четлатиш: Оздоев (90).

Ўхшаш янгиликлар