Азмун Хонданинг натижасини такрорлади

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 00:42
  • 1391
  • 30

Бироз олдин, Москванинг «Локомотив» клуби «Зенит»ни таслим (3:2) этиб, ўз тарихида учинчи бора Россия Суперкубогида ғолиб чиқди.

Ушбу баҳсда Эрон терма жамоаси форварди Сардор Азмун ҳамда «темирйўлчилар» хавбеки Алексей Миранчук ўз ҳисобларига иккитадан гол ёзиб қўйишди. Шу тариқа, улар суперкубокда дубль қайд этган учинчи ҳамда тўртинчи футболчига айланишди. 

Аввалроқ, бундай натижага ЦСКАнинг собиқ аъзолари япониялик Кейсуке Ҳонда (2013) ва бразилиялик Жо (2007) эришганди. 

Ўхшаш янгиликлар