ads


“Кьезани 100 миллионга ҳам сотмайман”

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 10:00
  • 533
  • 30

“Фиорентина” клуби хўжайини Рокко Коммиссо жамоаси ҳужумчиси Федерико Кьезага “Ливерпуль” ва “Тоттенҳэм” томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақида гапирди.

“Мен Кьезанинг шартномасида қандайдир алоҳида банд бор ёки йўқлигини билмайман, билганим шу: у бизнинг чемпион. Уни 100 миллион еврога ҳам сотмайман.

Менинг орзуларим кўп. Қадамба қадам Флоренция ва “Фиорентина” учун яхши ўзгаришларни амалга ошириш ниятидаман. Барча имкониятларимни шу ерда ишга солмоқчиман”, дейди Коммиссо.

Ўтган мавсумда Кьеза Италия А сериясида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Илгарироқ “Ювентус” ушбу футболчи билан беш йиллик шахсий шартнома имзолагани ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар