Миср термаси бош мураббийсиз қолди

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 11:00
  • 1294
  • 30

Ҳозирча бу маълумот расман эълон қилинмаган.

"KingFut" хабарига кўра, кеча Миср термаси Африка Кубоги 1/8 финали доирасида ЖАР термасига мағлуб бўлганидан кейин Агирре истеъфога чиқиш борасида ариза ёзган. Шунингдек, мамлакат футбол Ассоциацияси президенти Хани Або Рид ҳам ўз жойини бўшатиб қўймоқчи.

60 ёшли Агирре ўтган йилнинг августида терма бошқарувини ўз қўлига олганди. Унинг шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланганди. Агирре бунга қадар "Осасуна", "Атлетико", "Сарагоса" ва "Эспаньол" каби клублар ҳамда Мексика ва Япония термаларидаги фаолияти билан машҳур.

Ўхшаш янгиликлар