Фергюсон "Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартнома имзолашини истамоқда

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 11:21
  • 1248
  • 30

Сер Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед" ушбу ёзда "Лестер" ҳимоячиси Гарри Магуайр билан шартнома имзолашига умид қилмоқда.

MEN хабарига кўра, шотландиялик мутахассиснинг ўзи ҳам 26 ёшли футболчи "Юнайтед" билан шартнома имзолашига ишонмоқда. Ушбу ҳафта бошида манкунианликлар ҳимоячи учун 70 миллион фунт таклиф қилгани ва "тулкилар" бунга рад жавобини бергани борасида маълумотлар янграганди.

Фергюсон Англия термасининг ўйинларига қарамасдан "Юнайтед" бунга қадар Магуайр учун конкрет таклиф юбормаганидан аччиқланган.

8 август куни трансферлар ойнаси ёпилади ва "Юнайтед" янги ҳимоячи сотиб олиш борасидаги қарорини тезроқ ўйлаб кўриши керак бўлади.

2011 йилда Магуайр "Шеффилд" таркибида "Олд Траффорд"да ўйнаганида трибунадан ўйинни кузатган ва "Халл Сити"нинг собиқ ҳимоячиси ҳозирги "Манчестер Юнайтед"ни кучайтира олишига ишонмоқда.

Ўтган ёзда бир қанча манбалар "Юнайтед" 100 миллион фунтни фақатгина юқори классдаги марказий ҳимоячи учун ишлатиши мумкинлиги борасида маълумот берганди. Улардан бир мисол сифатида "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ҳам келтирилганди.

Ҳимоячи сотиб ололмаган "Юнайтед" эса сўнгги 40 йилликдаги энг ёмон натижасини такрорлаганди. Шундан кейин жамоанинг ҳимоясини кучайтириш асосий муаммога айланди.

Ўхшаш янгиликлар