Скалони: "Месси нима учун четлатилди? Ҳеч нимага тушунмадим"

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 13:00
  • 1047
  • 30

Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони терма ҳужумчиси Лео Мессининг четлатилиши борасида гапирди.

"Ушбу вазиятнинг такрорини кўриб чиқдим. Аммо Месси нима учун четлатилганини тушунмадим.

Арбитр омманинг олдида нималарни кўрганини айтиб бериши қизиқроқ бўларди. Шунингдек, VAR`даги инсонларнинг ҳам гаплари мен учун қизиқ.

Тўғри, бош ҳакам тезлик билан қарор чиқарди. Бироқ шуниси ёмонки, шундай вазиятларни кўриб олиш учун чиқарилган VAR бу ерда ишлатилмади. У бугун ҳакамга умуман ёрдам бермади.

Агарда диққатлик билан кўрилса, Месси ҳеч нима қилмаган эди. Ҳакам эса қарорини ўзгартирмади ва видеотакрорни ҳам кўрмади.

Тўғри қарор қабул қилиш учун вазиятни 55 бора бўлса ҳам кўриб чиқиш керак. Бироқ бизнинг ўйинларда бизга қарши қарорлар умуман кўриб чиқилмади. Бу албатта ёқимсиз ҳолат", - деди Скалони.

Ўхшаш янгиликлар