ads


Тео Эрнандес: "Милан" билан ЕЧЛни ютмоқчиман"

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 18:00
  • 558
  • 30

"Милан"нинг янги футболчиси Тео Эрнандес янги жамоасига трансфери ҳақида гапирди.

21 ёшли футболчи миланликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

"Милан"га ўтганимдан жуда ҳам хурсандман. Ушбу клубнинг тарихини янада чиройлироқ қилишга қаттиқ ҳаракат қиламан.

Жамоа учун бор кучимни бераман. "Милан" - энг катта клублардан бири ва шу боисдан бу ерга келдим. "Милан" билан ЕЧЛ совринини ютмоқчиман.

Олға, "Милан", - деди Тео.

Ўхшаш янгиликлар