Бенитес Хитойдаги жамоасига инглиз клуби ҳужумчисини олиб келмоқчи

  • Mr.NoBoDy 07.07.2019 20:21
  • 1059
  • 30

Ҳужумчи Саломон Рондон фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.

"Далянь Ифан" бош мураббийи Рафаэль Бенитес венесуэлалик хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Рондон ўтган мавсум ижара асосида испаниялик мутахассис қўл остида "Ньюкасл" шарафини ҳимоя қилган эди. 29 ёшли футболчи ҳамда "Вест Бромвич" ўртасида тузилган шартномадаги товон пули 16 млн. фунт. Рондон сўнгги мавсум 32та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 9та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар