"Барселона" 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 14:00
  • 1162
  • 30

"Барселона" "Вииторул" ярим ҳимоячиси Янис Хажини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Каталония клуби 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи ва шу заҳоти ижара бериб юбормоқчи.

Хажи фаолиятини "Вииторул"да бошлаган ва айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016-2018 йиллар мобайнида Италиянинг "Фиорентина" клубида ҳаракат қилган.

Футболчи ҳозирда яна собиқ клубида ҳаракат қилмоқда.

У 2018 йилдан эътиборан Руминия терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар