Расман: "Шанхай СИПГ" йирик трансферни амалга оширди

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 14:42
  • 1078
  • 30

Ҳужумчи Марко Арнаутович "Вест Хэм"дан "Шанхай СИПГ"га ўтди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Трансфер 23 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Олдинроқ, инглиз клуби футболчини истагидан қатъий назар уни Хитойга 22 миллион евро эвазига ҳам қўйиб юбормаган эди.

Арнаутовичнинг "Шанхай СИПГ" билан тузган шартномаси 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

30 ёшли Арнаутович "Вест Хэм" таркибида 65та ўйин ўтказиб, 22та гол ва 12та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар