ads


Ўтган йили Суперлигада ўйнаган легионер Ўзбекистонга қайтмоқда

  • Mr.NoBoDy 08.07.2019 15:21
  • 581
  • 30

Ўтган мавсумда Олмалиқнинг АГМК жамоасидаги ўйинлари билан барчага таниш бўлган Владислав Касминин иккинчи даврадан бошлаб Суперлигага қайтиши мумкин.

Ўтган йил сўнггида АГМКдан кетган Касминин маълум вақт Қозоғистоннинг "Окжетпес" жамоасида фаолият юритди. Бироқ футболчи "Окжетпес"дан кетишга қарор қилган ва айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди.

Маълумотларга кўра, Касминин тез орада АГМК сафига қўшилади ҳамда иккинчи даврада фаолиятини Суперлигада давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Касминин ўтган мавсум Суперлигага ўтиш ўйини учун бўлган плей-офф доирасидаги "Истиқлол"га қарши баҳсда АГМКни элитада олиб қолувчи муҳим голни урганди.

Қайд этиш керакки, Владислав Касминин 2017-2018 йилги мавсумларда АГМК шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар